Эксклюзив мақола: Мингбулоқ нефть кони очилиши қиссаси. Мингбулок нефть кони

Тез орада яна нефть отилиши мумкин. Мингбулоқликлар суюнишни ҳам, куюнишни ҳам билмаяпти

Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида 25 йилдан бери кўмиб қўйилган нефть конида июль ойида қайта бошланган бурғулаш ишлари 3500 метрдан пастроққа етгани хабар қилинди. Қазиш нефть қатламига яқинлашган сайин¸ конга яқин ҳудудлар аҳолиси унинг вулқондек портлаб¸ яна катта ëнғинга сабаб бўлишидан хавотир олмоқда; айни пайтда¸ хитойлик мутахассислар¸ уйма-уй юриб¸ бундай хавфнинг йўқлигини билдирган.

"Аҳли жамоа дуода"

“Наманганда катта миқдорда нефть кони топилган, 6000 метр пастликда экан, ҳозирча 3500 метр кoвланиб бўлинди. Бугун масжидларда дуолар қилинди, тез орада янгилик кутиб қоламиз”¸ деб хабар тарқатди жума куни Telegram тармоғидаги наманганликлар гуруҳи.

6 ноябрь куни Озодлик суҳбатлашган мингбулоқликлар¸ бир неча ойдан бери хитойликлар етакчилигидаги мутахассислар Мингбулоқ конини бурғулашаëтгани ва шу кунларда халқ оғзида “пахта тезроқ тугасину¸ кондан нефтни эсон-омон олиш бошлансин” деган гаплар юрганини айтишди.

“Янги кон бизнинг маҳалламиздан 600-700 метр нарида. У ëққа бизни ўтказишмайди¸ мелисалар турибди. Хитойликлар¸ Бухоро¸ Қаршидан келган ўзимизнинг мутахассислар ишлаяпти. Нефть чиқса¸ ишқилиб яна ëнғин бошланмасмикин¸ деган хавотир бор. Лекин хитойликлар таржимони билан уйма-уй юриб: “Қўрқманглар¸ ҳаммаси яхши бўлади. Бу сафар ëнғин чиқмайди”¸ деб айтишди. Кечаги жума ваъзида ҳам имомимиз дуо қилди¸ эсон-омон нефтларни қазиб олишсин¸ деб. Биз ҳам шу дуодамиз”¸ дейди бурғулаш ишлари бораëтган ҳудудга туташ Чордана маҳалласида яшовчилардан бири.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ расмий сайтида ëзилишича¸ Мингбулоқ конидан нефть ўзлаштиришга қаратилган дастур доирасида 255,3 млн.АҚШ доллари миқдорида чет эл инвестициясини жалб этиш, замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда нефть заҳирасини кўпайтириш, шунингдек, Мингбулоқ конида 4 та янги қудуқни бурғулаш ва аввал бурғуланган 4 та қудуқни капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириб, нефть қазиб чиқариш кўзда тутилган.

Жорий йилнинг 5 июль куни расман старт берилган бу лойиҳа “Андижоннефть” АЖ ва Хитойнинг CNPC компанияси ўртасида тузилган “Мингбулоқнефть” қўшма корхонаси томонидан амалга оширилмоқда.

Мингбулоқдаги бурғулаш ишларини Хитойнинг XIBU Drilling Engineering Company Limited ширкати амалга оширмоқда. 6000 метр чуқурликда жойлашгани тахмин этилаëтган янги кон ўзлаштирила бошланса¸ ундан йилига 200 минг тонна нефть қазиб олиш кутилмоқда.

Расмий хабарда лойиҳа доирасида 136 та янги иш ўрни яратилгани айтилади¸ аммо Озодлик суҳбатлашган мингбулоқликлар маҳаллий аҳолидан бу ерга ишга кирганлар борлигидан ҳозирча бехабарликларини билдирдилар.

Ўзбекистонни ҳайратга солган нефть вулқони ва ëнғин

Наманганнинг Мингбулоқ туманида улкан нефть кони чиққани хабари 1992 йил эрта баҳорида пайдо бўлган ва бу янгилик эндигина мустақил бўлиб¸ иқтисодий муаммолар гирдобига тортила бошлаган Ўзбекистон учун “яратгандан келган эҳсон” сифатида талқин этилган эди.

Бу коннинг очилиши муносабати билан қилинган расмий баëнотларда¸ Мингбулоқ нефти Ўзбекистоннинг нефть мустақиллигини таъминлаши айтилган эди.

“Ўзбекнефтгаз” корхонаси собиқ раҳбарларидан бири Анвар Ҳусаинов¸ 1992 йили Мингбулоқдан нефть чиқишини ноëб ҳодиса деб баҳолайди.

Мутахассисга кўра¸ СССР пайтида геологик тадқиқотлар учун қазиш бошланган қудуқдан¸ 1992 йил март ойида кутилмаганда қарийб 8000 метр чуқурликдан нефть вулқондек отилиб чиқа бошлаган:

- Ўшанда экологик фожиа олдини олиш учун махсус ҳукумат комиссияси тузилиб¸ мен унга муовин этиб тайинланган эдим. Битта қудуқдан бир кунда 25 минг тоннагача нефть отилиб чиққан эди ўша кунлари. Бу ниҳоятда катта оқим¸ ўзига хос рекорддир. Бу нефтнинг Норин дарëсига оқмаслиги олдини олганмиз – минглаб одам жалб этилиб¸ челакларда нефтни йиғиштириб¸ машиналарда Фарғона нефтни қайта ишлаш заводига ташиганмиз. Лекин ëнғиннинг олдини олишга муваффақ бўлинмади¸ деб эслайди 1992 йилги фавқулодда ҳодисани Ҳусаинов.

Озодлик гаплашган мингбулоқликлар¸ ўша кунлари нефть вулқонидан отилган қорамойнинг ўз томларигача босганини эслаб¸ кўп ўтмай бошланган даҳшатли ëнғиннинг қарийб уч ой давом этганини айтади.

Анвар Ҳусаинов¸ бу ëнғинни ўчиришнинг ниҳоятда қийин бўлганини таъкидлайди:

- Ўшанда Италиядан¸ Япония¸ Саудия ва Россиядан мутахассислар келишди¸ ëнғинни қандай ўчиришни маслаҳат қилишди. Бошқа чора топилмаганидан кейин¸ гидровзрив (гидропортлаш) қилишди. Ер қатламини портлатиб¸ вулқоннинг устига тушириб¸ ëнғинни ҳам¸ нефть чиқишини ҳам тўхтатишди¸ дейди 90-йиллар бошидаги фавқулодда ҳодиса тепасида турганлардан бири Анвар Ҳусаинов.

“Нефть яна вулқон бўлиб отилиши мумкин”

“Ўзбекнефтгаз” бошқаруви раисининг собиқ ўринбосари Анвар Ҳусаинов¸ айни кунларда бурғуланаëтган Мингбулоқ конини ҳақиқий нефть кони дейишга ҳозирча асос йўқлигини айтади ва хитойлик мутахассислар олиб бораëтган ҳозирги бурғулашнинг ҳам асосан геологоразведка мақсадида эканини тахмин қилади:

- Йилига 200 минг тонна нефть чиқиши кутилмоқда¸ дегани бу бурғулаш илмий мақсадда қилинаяпти¸ дейишга асос беради. Кон учун бу жуда кам миқдор. Хитойликлар Фарғона тоғ тизимлари тагида¸ 6000-7000 метр чуқурликда катта нефть бўлиши мумкин¸ деган илмий фаразни текшириб кўришмоқда¸ назаримда. Бурғулаш битта-иккита конда бораëтган бўлса¸ бундай ҳолда ернинг чуқур қатламларида сиқилган нефть яна тўсатдан вулқондек отила бошлаши мумкин. Лекин ўтмишдагидан фарқли¸ ҳозирги лойиҳа пудратчилари бундай эҳтимолга технологик томондан тайëр деб ўйлайман¸ дейди Анвар Ҳусаинов Озодлик билан суҳбатда.

6 ноябрь куни Озодлик суҳбатлашган кон яқинида яшовчи айрим мингбулоқликлар¸ очилиши кутилаëтган янги коннинг ўз ҳудудлари¸ қолаверса¸ бутун Ўзбекистон учун хайрли бўлиши ҳақида дуо қилаëтганларини айтишди.

"Йўлларимиз бир аҳволда¸ шағал тўкиш давлат дастурига киритилипти эмиш. Касалхона-мактабларимиз бир аҳволда. Зора¸ ëнимиздан катта кон чиқиб¸ ҳамма ëғимиз яхши бўп кетса. Ўзбекистонда ҳам бензин арзонлаб¸ свет-газлар ўчмайдиган бўлиб қолса"¸ дейди чорданаликлардан бири Озодлик билан суҳбатда.

www.ozodlik.org

Мингбулоқ нефть кони қайта жонланмоқда! Хитойлик ҳамкорлар бурғулашни бошлашди. Араблар яна хавотирга тушишмаса бўлди!

Эсингизда бўлса, 2015 йил 26 ноябрь куни халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтганди. Унда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, раҳматли  Ислом Каримов нутқ сўзлаб, Наманган вилоятининг саноат салоҳияти ва инфратузилмасини кескин ривожлантириш бўйича 2016-2019 йилларга мўлжалланган махсус дастур устида бошланган ишлар ўз якунига етаётганини маълум қилиб, кенг кўламли бу дастур ҳақида тўхталиб ўтгандилар.

Ўшанда Наманган вилоятидаги фойдали қазилма конларини аниқлашга қаратилган геология-қидирув ишларини босқичма-босқич амалга ошириш ва ривожлантиришга оид чора-тадбирлар ҳам мазкур ҳужжатнинг узвий бир қисмини ташкил этиши, бу борада фойдали қазилма конларини топиш эҳтимоли бўлган Поп, Чуст, Косонсой, Янгиқўрғон, Чортоқ туманларида геология-қидирув ишларини давом эттириш ва уларнинг ҳудудида янги корхоналар қуриш мўлжалланаётгани ҳақида сўз борганди.  

“Ёдингизда бўлса, мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида Мингбулоқ туманидаги кондан нефть отилиб чиқиб, ҳаммамиз қандай қувонган эдик. Лекин орадан кўп ўтмасдан, нефть чиқиши тўхтаб қолди. Мутахассисларнинг фикрича, бу кондаги нефть ернинг жуда чуқур қатламида жойлашган бўлиб, уни қазиб олиш учун энг замонавий ва ноёб ускуналар талаб этилади. Дастурда мана шу масала бўйича чет эллик ҳамкорлар билан қидирув ва қазиш ишларини давом эттириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ва молиявий манбалар белгиланган” – деган эдилар Биринчи Президентимиз Ислом Каримов.

Бу борадаги ишлар ижроси ўлароқ бугун Хитойнинг йирик нефт ишлаб чиқарувчиси - CNPC - China National Petroleum Corporation Мингбулоқ нефт конини ҳамкорликда ўзлаштириш бўйича Ўзбекистон билан имзолаган  битимга биноан ернинг жуда чуқур қатламида жойлашган конни қазиб олиш учун энг замонавий ва ноёб ускуналар орқали қазиш ишларига старт берилди.

China National Petroleum  компаниясининг маълумотларига кўра ушбу коннинг  нефт заҳираси 30 миллион тоннадан зиёдроқдир. Таҳминий ҳисобга кўра лойиҳа амалга оширилганидан сўнг Мингбулоқ конидан  йилига икки юз минг тонна нефт қазиб олинади.

1992 йилда Мингбулоқда нефть конини фаввора бўлиб отилгани, халқ орасида бутун Форс кўрфазининг “қора олтин”и Намангандан отилиб чиқибди деган гап-сўзларни пайдо қилганди. Ҳатто арабларнинг бундан хавотирга тушиб қолишгани ҳақида маълумотлар йўқ эмасди ўшанда.

Ажаб эмас, коннинг қайта жонланаётгани заҳира ва ишлаб чиқариш қувватини мислсиз ошиб кетиши хизмат қилса! Бу баракали табиий бойлигимиз нафақат вилоят, балки бутун Ўзбекистонимиз иқтисодиётига улкан таянч бўлишига умид қилиб қоламиз.

Анвар Икрамов  

Мавзуга оид

www.namnews.uz

Эксклюзив мақола: Мингбулоқ нефть кони очилиши қиссаси

Ноябр ойида Наманган вилоятидаги Мингбулоқ нефть кони қайта очилиши ҳақида муҳокамалар қизиди. Ҳаттоки, Наманган вилояти масжидларида кон чиқишини сўраб дуо қилинди. Юртимизда бирор инсон йўқки, мустақиллигимизга совға бўлган Мингбулоқ кони ҳақида эшитмаган бўлсин. 1992 йилда отилган улкан нефть фаввораси ва ёнғини ҳақида газеталар ёзган, телевизорда кўрсатишган. Бу гал ушбу ҳодисанинг бевосита гувоҳи бўлган нефть-газ саноати арбобларидан бирининг кўзи билан яқин тарихимизга назар соламиз.

Мингбулок, Гумхона, Наманган конлари, Қум, Қорақалпоқ, Балиқчи каби истиқболли майдонлар Марказий Фарғонада жойлашган булиб, аниқланишни кутмокда. Мазкур конларда ҳам, истиқболли майдонларда ҳам разведка ишлари ҳали поёнига етган эмас.

Бу майдонларнинг истиқболли эканлиги геофизик таҳлиллар асосида аниқланган. Мингбулоқ майдонида геофизика ишлари 1965 - 1968 йилларда Фарғона геофизика экспедицияси томонидан амалга оширилган. Геофизика усули билан белгиланган ер ости дўнглигида (антиклинал) нефтнинг бор-йўқлиги чуқур скважиналар ёрдамида аниқланиши мумкин. Лекин, пармалаш иншооти жуда қиммат бўлганлиги сабабли, у вақтларда пармалаш ишларига рухсат олиш жиддий муаммо булган. Собиқ иттифоқ даврида ҳар бир чуқур қидирув скважинаси учун СССР нефт саноати вазирлиги ёки Геология вазирлигининг рухсатини олиш лозим бўлган.

Мингбулоқ майдонида нефт кони борлигига қатъий ишонч ҳосил қилган геолог-олимларимиздан Акром Рустамович Хўжаев, Пўлат Комилович Азимов, Акром Ҳожиматов ва бошқалар Москвадаги вазирликлар олдига Мингбулоқ майдонида қидирув скважиналарини пармалаш ишларини бошлаш масаласини қўйдилар ва унга рухсат олдилар. Ниҳоят, 1971 йилнинг январ ойида 1- скважинани пармалаш бошланди. Уни пармалаш тўрт ярим йил давом этиб, катта қийинчиликлар билан 5405 метр чуқурликкача етиб борилди. Афсуски, бу скважина шикастланиб, пармалаш ишлари тўхтатиб қўйилди. Мўлжалланган қатламларгача етиб борилмади. 1977 йилга келиб 2-скважина пармалана бошланди. Унинг чуқурлиги 5100 метрга етганда эса, геологик сабабларга кўра пармалаш ишлари тўхтатилди. Шуни айтиш керакки, биринчидан, мавжуд дастгоҳ ва асбоб-ускуналарнинг чуқур скважиналарни пармалашга мослашмаганлиги, иккинчидан, майдон геологик тузилишининг яхши ўрганилмаганлиги, учинчидан, лойиҳада нуқсонларга йўл қўйилганлиги бундай муваффақиятсизликларга сабаб бўлган эди.

Йўл қўйилган хато ва камчиликларни эътиборга олган ҳолда 3-скважинани пармалашга қарор килинди. Бунинг учун Ўзбекистон Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари А. Р. Хўжаев ёрдамида иттифоқ, нефт саноати вазирлигидан керакли дастгоҳ ва асбоб-ускуналар олинди. 1983 йилнинг ноябр ойида Мингбулоқда 3-скважинани пармалашга киришилди. X. Фаррахов раҳбарлигидаги скважина пармаловчилари 1987 йилда 6006 метр чуқурликка етиб боришди. Мўлжалланган қатламлар очилди. Бундай чуқурлик ўша давр учун “рекорд” чуқурлик ҳисобланарди. Бироқ очилган қатламларни текшириш жараёнида скважинага туширилган қувурлар мажақланиб кетди. Асосийси, Мингбулоқ майдонида нефт қатламлари борлиги аникланди. Шу даврдан эътиборан мазкур майдон Мингбулоқ нефт кони деб атала бошланди. Лекин, қидирув ишларини давом эттириш Москвага боғлиқ эди. Марказ эса Ўрта Осиё республикалари тараққиётига панжа орасидан қарашар, “пахта берсаларингиз бўлди, қолган нарсаларни Россия етказиб беради” - дейишарди. Шунга қарамай, Ўзбекистон раҳбарларининг талаби билан 1989 йилда 5-скважинани пармалаш бошланди. Скважинани пармалаш ишларини Ҳасанов бошчилигидаги бригада олиб борди. Скважинанинг чуқурлиги 5237 метрга етганда пармалаш қоришмасини қатлам ютиб юборди ва сўнгра қатламдан нефт оқиб чиқа бошлади. Скважина оғзига ўрнатилган 700 атм босимга мўлжалланган превентор ёпилганда, босим зўрлигидан ёрилиб кетди. Шундан кейин мисли кўрилмаган нефт фонтани юз берди. Бу воқеа 1992 йилнинг 2 мартида рўй берди. Бу фонтанни зудликда бартараф этиш учун Узбекистон ҳукуматининг қарори билан штаб тузилиб, унга Республиканинг тегишли вазирликлари вакиллари ҳам жалб этилди. Республика Бош Вазири ва унинг ўринбосарлари штабга раҳбарлик қилишди.

Фонтан кундан-кунга кучайиб борар, скважинадан отилиб чиқаётган нефт катта сой бўлиб оқарди. 5- Мингбулоқ скважинаси Сирдарёнинг чап соҳилидан 300 метр нарида жойлашган бўлиб, нефтнинг оқиб дарёга тушиши хавфи жуда кучли эди. Бор кучлар дарё соҳилини кўтариб мустаҳкамлаш, яъни дамбалаш, нефтни тўплаш ва сақлаш учун ҳовузлар тайёрлаш ишларига сафарбар қилинди. Юзлаб автоцистерналар тўпланаётган нефтни ташиб кетишга жалб этилди. Фонтанни беркитиш учун скважинанинг устига ўрнатилган темир жиҳозлар, асбоб- ускуналарни чиқариб ташлаш зарур эди. Лекин, бу ишларни бажариш тобора мураккаблашиб борарди. Скважина атрофида ҳосил бўлган нефт кўли ишлагани бермасди, ишлаётганларнинг баъзилари баланд-пастни кўрмасдан белларигача нефтга ботишарди. Осмондан шиддатли нефт ёмғири қуюларди. Нефт ёмғири далалар, дарахтлар, ариқ ва зовурларни қоплаган. Ҳатто, бу ердаги лайлаклар ва турли қушлар ҳам қора “либос” кийган. Шундай қийин бир пайтда ҳамма, бутун мамлакатимиз аҳли ёрдам қўлини чўзишга тайёр эди. Ҳатто, бир қанча экстрасенслар, фолбинлар ва дуохонлар ҳам келишиб, ёрдам беришмоқчи бўлишди. Албатта, улар фонтаннинг сабаблари, унинг куч-қудратни билишмас эди. Лекин уларнинг ниятлари соф - фонтанни тезроқ даф этиш бўлган. Таклифлар шунчалик кўп эдики, улар билан шуғулланишга махсус ходим тайинлашга тўғри келди. Бир қанча жиҳоз, асбоб-ускуна скважина атрофидан чиқариб ташланди. Скважина оғзидаги ёрилган превенторни чиқариб олиб, ўрнига янгисини қўйиш учун темир минорани (вышкани) олиб ташлаш керак эди. Бироқ минорани олинаётганда фавқулодда учқун чиқиб, фонтан ёниб кетди. “Учқундан аланга чиқди!”. Аланга бўлганда ҳам қандай аланга! 200 метрдан баланд, шовқини узоқ- узоқлардан эшитилади, тутунидан еру-осмон кўринмайди. Бу фалокат 2 апрел куни содир бўлди. Ушбу кун фонтанга қарши курашаётганлар учун мотам куни бўлди, десак янглишмаймиз. Алангадан кучли шамол, гирдоблар кўтарилди. Шамол эса ёнаётган нефть парчаларини узоқ-узоқларга, нефт тўла ,ҳовузларга элтиб ташлади. Нефть ҳовузлари, ҳаттоки, Сирдарё оролларидаги дов-дарахт ва ўсимликлар ёна бошлади. Бутун Мингбулоқ деб аталмиш майдон аланга ичида қолди. Осмонни қуюқ, қоп-қора тутун қоплади. Қуёш кўринмайди. Апрел ойи бўлишига қарамай майдондаги ҳарорат пасайиб, совуқлашиб кетди. Яқин-атрофдаги қишлоқлар ҳам қора кукун ичида колди. Скважина устидаги алангадан кишининг кўзига ваҳимали қиёфалар, гўё дев нусха суратлар кўринарди. Иттифоқо, 2 май куни фонтан ўз-ўзидан тўхтаб қолди. Эҳтимолларга кўра скважинага туширилган 219 мм диаметрли қувур мажакланиб, қатламдан чиқаётган нефт йўлини тўсиб қўйган. Шунда одамлар орасида - “Нефт ер остидан Эронга қочиб ўтиб кетибди”, деган миш-мишлар ҳам тарқалди. Албатта, бу тушунмовчилик оқибатида чиққан фикр эди. Нефт ер остида тўпланган жойидан ҳеч қаерга кета олмайди. Агар йўл очиб берилса, нефт фақат юқорига чиқиши мумкин. Нефт ёки газнинг тўпланган жойидан бошка жойга ўтиб кетиши ҳодисалари ҳам бор. Бундай ҳодисани - миграция деб айтилади. Нефт ёки газ миграцияси жуда секин кечадиган жараён бўлиб, унга узоқ йиллар, ҳаттоки, миллион йиллар керак бўлади. Бундай жараён ернинг тектоник ҳаракати таъсирида юз беради.

Мингбулоқ конини тезроқ ишга тушириш мақсадида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Шундан кейин пармалаш ишлари янада авж олиб кетди. “Мингбулоқнефт” корхонаси ташкил этилиб, унга истеъдодли мутахассис - Абдуҳамид Умаров бошлиқ этиб тайинланди. У киши ўз атрофига кобилиятли муҳандис ва мутахассисларни тўплади. Уларнинг орасида Ўринбой Раҳимов, Абдуҳошим Абдулҳаев, Раҳимжон Маматқулов, Илҳомжон Деҳқонов, ва бошқалар бор эди. Уларнинг ташаббуси ва сидқидилдан қилган фидокорона меҳнатлари туфайли Мингбулоқ конидаги ишлар жонланиб кетди. Бу майдонга Волгаград шаҳрида жойлашган “Прикаспийбурнефт” бирлашмасининг пармаловчилари ҳам жалб қилинди. 5,5 - 6,5 минг метр чуқурликда ётган нефт қатламларига “ҳужум” бошланди. Кон ҳудудида ободонлаштириш ва қурилиш ишлари олиб борилди. Янги йўллар қурилиб, борлари асфальтланди ва таъмирланди. Ишчи-хизматчилар ва мутахассислар учун ётоқхона, ҳаммом ва оромгоҳлар қурилди. Дала жойларда гулзор ва боғлар барпо этилди. Бу ишларнинг ҳаммасига А.Умаров бош-қош бўлиб, вақтини ва тажрибасини аямай, астойдил ишлади. А.Умаров ҳақида тўхталадиган бўлсак, у киши катта тажрибага эга. юқори малакали мутахассис ва раҳбар. ноёб дидли инсон. Унинг ишлари барчага доимо мақбул ва манзур бўлган. Юқори идоралардан келган раҳбарлар ҳам у кишига тан берган.

Мингбулоқ конида ҳукумат раҳбарлари, шунингдек ҳурматли юртбошимиз И.А.Каримов бир неча бор бўлишиб, бажарилаётган ишлардан қониқиш ҳосил қилганлар. Мингбулоқ кони кўпчиликда ҳавас, баъзиларда ҳасад уйғотадиган бўлиб қолди. Ўша кунларнинг бирида Чордона қишлогидан бир гуруҳ одамлар штабга келишиб, Мингбулоқ конини Чордона деб аташни талаб қилиб қолишди. Чунки, кон Чордона қишлоғининг ёнида, ҳатто остида жойлашган эди. Мингбулоқ қишлоғи кондан бирмунча узоқда, Андижон вилояти ҳудудида жойлашганди. Чордоналиклар ўз қишлоқларининг номини машҳур килиш истагида штабга келишган эди, албатта.

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган дастурга биноан 222-сонли скважинани пармалашга киришилди. Бундай рақамнинг келиб чиқиши тарихи қуйидагича: фонтан 2 мартда отилиб чиққан, 2 апрелда ёниб кетган. 2 майда тўхтаб қолган. Бу фикр скважинани пармалаш жойини белгилаб берган геологларимиздан чиққан эди. 222-скважина билан 5-скважинанинг ораси 500 метрни ташкил қиларди. Пармалаш ишларини олиб бориш волгоградликларга топширилган эди. Улар 1 йилу 8 ой мобайнида скважинани 5262 метр чуқурликкача пармалашди. 5220 метр чуқурликка 140 мм диаметрли қувурлар туширилиб, нефт қатлами қувурлар билан қопланмай, очиқ қолдирилди. Тайёргарлик ишлари тугатилгач, қатламларни пармалаш даврида ишлатилган гилмоя қоришмасини чиқариб ташлаш учун скважинага сув юборилди. Аммо, ҳеч нарса чиқмади. Бу ҳолатдан скважинада ишлаётган муҳандис ва ишчи-ходимларнинг кайфияти тушиб кетди. Улар ўзларини гуноҳкордек ҳисоблаб, ўтиргани жой топишолмасди. Атроф жимжит, ҳамма сукунатда. Ниҳоят, кечаси соат 11 ларда скважинадан аста-секин сув чиқа бошлади ва бироздан сўнг оқим кўпайиб, сув чиқиши тезлашди. Сув чиқиб тугар-тугамас қувурдан кучли нефт оқими отилиб, ҳовузга туша бошлади. Ҳамма уйқудан уйғонгандек қўзғалиб, ҳовуз атрофига йиғилишиб, бир-бирини табриклай бошлади, ҳатто кўзига ёш олганлар ҳам бўлди. Айримлар оқиб келаётган нефтни ҳовучлаб олиб, юзларига суртишарди. 1994 йил 13 июн кунининг тонги ана шундай шодиёна ва хурсандчилик билан кутиб олинди. Хушхабар зудлик билан Республикамиз Президентига, Бош Вазирига етказилди. Бу скважинадан суткасига 700 - 800 тн нефт чиқа бошлади. Унинг устидаги босим ҳам 640 атмосферага етиб борди. Нефт қатламининг босими 1150 атм.га тенг экан. Бундай кучли босимли қатламлар дунёда жуда кам учрайди. 14 июн куни мамлакатимиз Президенти И. А. Каримовдан табрик телеграммаси олинди. Табрикнома оммавий ахборот воситаларида ҳам эълон қилинди. Бу кун конни очишда иштирок этганлар учун тўйга айланди. Узоқ-яқиндан меҳмонлар келишиб, мамнунликларини изҳор этишиб, самимий табриклашарди. Ҳамма учун бахтли, ҳамма учун хурсандчилик куни бўлди, бу кун. Тез орада Республика Президентининг Фармони эълон қилиниб, қатор ишчи ва мутахассислар Ватанимизнинг олий мукофотлари билан тақдирланишди. Зудлик билан нефтни сақлаш омборлари қурилиб, нефтни узатиш учун 12 кмлик қувур ётқизилди. Оқтош темир йўл станциясида нефт қуйиш эстакадаси барпо этилди. Бу ишлар жуда қисқа фурсатда амалга оширилиб, уларга Ибрат Анварович Зайнуддинов раҳбарлик қилди ва ўзининг моҳир муҳандис, ташкилотчи эканлигини яна бир бор исботлади. Мингбулоқ майдонида скважиналарни пармалаш ишлари қизғин тус олди. Бир вақтнинг ўзида 5 та скважина пармалана бошланди. 4-скважина 6112 метр чуқурликкача пармаланди. Бошқалари ҳам лойиҳада белгиланган чуқурликка етказилди. Масалан, 7-скважина - 5337 м, 8- скважина - 5710 м, 6-скважина - 6077 м пармаланди. Улардан сўнг бошланган 10, 11, 12 ва 13-скважиналар ҳам мўлжалланган чуқурликкача етказилди. Энг чуқури 11-скважина бўлиб, унинг чуқурлиги 6330 метрга етди, бу кўрсаткич Ўрта Осиё минтақасидаги рекорд кўрсаткич эди. Умуман олганда, дунёда, айниқса Россия ва бошқа ҳамдўстлик мамлакатларида ҳам бундай чуқур скважиналар кам. Чунки уларни пармалаш кўп машаққатли бўлиб, қимматга тушади. Мингбулоқдаги ишларга жаҳондаги илғор технологиялар ва асбоб-ускуналар жалб этилди. Шунинг учун ҳам скважиналар белгиланган муддатларда, лойиҳада кўрсатилган чуқурликкача пармаланди. Бироқ натижалар кутилганидек чиқмади. 222, 12, 6, 7-скважиналардан нефт олинди. Аммо сув қатламлари яқин бўлганлиги сабабли нефтга қўшилиб кўпрок сув чиқа бошлади. Мингбулоқ конини пармалаш, текшириш ишлари ниҳоясига етмаган. Мазкур кондан умид узишга ҳали вақтли. У ерда нефт бор, лекин булоқнинг “кўзини” очиш керак. Бу мутахассисларимиз олдида турган энг муҳим вазифа.

Акбар Раҳимов, профессор

Муаллиф ҳақида: Акбар Комилович Раҳимов Қўқон нефть техникуми ва Москва нефть институтини тугатган. Мамлакатимизнинг вилоятларида нефть-газ конлари очилишида мутахассис ва раҳбар сифатида қатнашган. “Бухоронефтгазразведка” трестининг бошлиғи, Республика Нефть-газ вазирининг ўринбосари, нефть-газ саноати корпорацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. Тошкент давлат техника университетида дарс беради. Профессор, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган муҳандис” унвонларига эга. Юқоридаги мақола А.К.Раҳимовнинг “Ўзбекистон нефть-газ кончилари қиссаси” (2004) китобидан олинди.

www.farzand.uz

www.ayol.uz

neft koni видео Приколы видео смотреть.

...

1 лет назад

Мингбулоқда йирик нефть кони топилдими? ➥ Батафсил: http://kun.uz/20373198 KUN.UZ янгиликлар сайтининг Youtube`даги расмий...

...

12 меc назад

Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида 25 йилдан бери кўмиб қўйилган нефть конида июль ойида қайта бошлан...

...

11 меc назад

Rossiya bo'yicha eng arzon telefonlar mana bu yerda ▻ https://www.abu-saxiy.ru ---------------------------------------------- Kanalimizga obuna bo'lish uchun mana bu ...

...

1 лет назад

ДИҚҚАТ ! Эркаклар ва Аёлларга сайт http://sofsavdo.ru 100% ГАРАНТИЯ №1 Соч ва Соқол Чиқариш ! №2 1 Ойда 10-15 кг Га СЕМИРТИР...

...

9 меc назад

Хушхабар Андижонда сўнгги 10 йилликдаги энг йирик нефть кони топилди.

...

3 меc назад

биз билан алока ватсап телеграм имо 91 274 79 09 каналимиз ривожланишига уз хиссасини кушадиган мухлисло учун...

...

6 лет назад

Афғонистоннинг Фарёб вилоятида катта нефт кони топилди. Айни пайтда қўшни вилоятда Афғонистонда илк бор...

...

1 лет назад

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ, МИНГБУЛОҚ ТУМАНИДА ХИТОЙЛИК ХАМКОРЛАР БИЛАН УЧРАШДИ.

...

1 лет назад

ONLINE XEBER KANALI ONLINE NEWS CHANNEL.

...

9 меc назад

Kartinka tv kanaliga obuna bo'lishni unutmang.

...

10 меc назад

UZBEKISTONDA YANGI GAZ KONI VA ENG YIRIK ELEKTRO STANSIYASI.

...

10 меc назад

ХУШХАБАР 2018! Ўзбекистонда ЯНГИ ГАЗ КОНИ топилди! Қорақалпоғистонда... Устюрт.

...

5 меc назад

Mingbuloqda Yashovchi Shaxsning Uyidagi Tomorqasidan Tarkibida Giyoxvand Modda Saqlovchi Õsimliklar Topildi Ma'lum Bõlishicha Gyoxvand Modda ...

...

2 меc назад

Buxoro Viloyati Olot tumani "OLOT NGQE"MCHJ To'maris №1 Koni 325atm bosimda gaz chiqdiTo'maris 1 maydoni Kon deb e'lon qilindi endilikda bu ...

prikoly2016.ru

mingbuloq Инстаграм фото

Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида 25 йилдан бери кўмиб қўйилган нефть конида июль ойида қайта бошланган бурғулаш ишлари 3500 метрдан пастроққа етгани хабар қилинди. Қазиш нефть қатламига яқинлашган сайин¸ конга яқин ҳудудлар аҳолиси унинг вулқондек портлаб¸ яна катта ëнғинга сабаб бўлишидан хавотир олмоқда; айни пайтда¸ хитойлик мутахассислар¸ уйма-уй юриб¸ бундай хавфнинг йўқлигини билдирган. "Аҳли жамоа дуода" “Наманганда катта миқдорда нефть кони топилган, 6000 метр пастликда экан, ҳозирча 3500 метр кoвланиб бўлинди. Бугун масжидларда дуолар қилинди, тез орада янгилик кутиб қоламиз”¸ деб хабар тарқатди жума куни Telegram тармоғидаги наманганликлар гуруҳи. 6 ноябрь куни Озодлик суҳбатлашган мингбулоқликлар¸ бир неча ойдан бери хитойликлар етакчилигидаги мутахассислар Мингбулоқ конини бурғулашаëтгани ва шу кунларда халқ оғзида “пахта тезроқ тугасину¸ кондан нефтни эсон-омон олиш бошлансин” деган гаплар юрганини айтишди. “Янги кон бизнинг маҳалламиздан 600-700 метр нарида. У ëққа бизни ўтказишмайди¸ мелисалар турибди. Хитойликлар¸ Бухоро¸ Қаршидан келган ўзимизнинг мутахассислар ишлаяпти. Нефть чиқса¸ ишқилиб яна ëнғин бошланмасмикин¸ деган хавотир бор. Лекин хитойликлар таржимони билан уйма-уй юриб: “Қўрқманглар¸ ҳаммаси яхши бўлади. Бу сафар ëнғин чиқмайди”¸ деб айтишди. Кечаги жума ваъзида ҳам имомимиз дуо қилди¸ эсон-омон нефтларни қазиб олишсин¸ деб. Биз ҳам шу дуодамиз”¸ дейди бурғулаш ишлари бораëтган ҳудудга туташ Чордана маҳалласида яшовчилардан бири. “Ўзбекнефтгаз” АЖ расмий сайтида ëзилишича¸ Мингбулоқ конидан нефть ўзлаштиришга қаратилган дастур доирасида 255,3 млн.АҚШ доллари миқдорида чет эл инвестициясини жалб этиш, замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда нефть заҳирасини кўпайтириш, шунингдек, Мингбулоқ конида 4 та янги қудуқни бурғулаш ва аввал бурғуланган 4 та қудуқни капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириб, нефть қазиб чиқариш кўзда тутилган. Жорий йилнинг 5 июль куни расман старт берилган бу лойиҳа “Андижоннефть” АЖ ва Хитойнинг CNPC компанияси ўртасида тузилган “Мингбулоқнефть” қўшма корхонаси томонидан амалга оширилмоқда.

stapico.ru

www.erkak.uz